

“Биз жуда кучли ва рақобатбардош лойиҳани яратмоқчимиз. “Барселона” Кройфф кашф қилган ўйин услубини ўзига сингдирган ва бу услубдан хабардор бўлган кўплаб профессионаллар Каталония клуби мухлиси ҳисобланади. Гвардиола, Хави, Иньеста, Пуйол ҳақида гапиряпман.
Улар “Барселона”ни севадиган, аммо айни вақт “Барса”да ишламаётган афсоналардир. Рақобатбардош клуб яратиш учун уларни қайтаришимиз лозим.
Месси Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган юқори марраларга интилувчи клубда эканлигини тушуниши керак. Агар “Барселона” бошқарувини ўз қўлимизга оладиган бўлсак, Лео жамоада қолишини таъминлашимизга шубҳаланмаймиз”, дейди Фонт.



