UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман" Янгиликлар

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан кечки овқатни бирга тановул қилганини тасдиқлади, аммо музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.

Олдинроқ ОАВда учрашув давомида португалиялик форварднинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунгача Роналду "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан тегишли таклиф тушса, бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрагани тўғрисида хабар қилинганди.

"Мендеш билан бирга тушлик қилганим рост, ҳеч нарсани инкор эта олмайман, бу бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Мендеш менга нимани таклиф қилганини айтолмайман. У билан суҳбатлашиш ҳар доим қизиқ, чунки у трансфер бозоридаги ҳолатни яхши билади, - дейди Лапорта.

Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг душанба куни бошланган мавсумолди машғулотларида қатнашмади. 37 ёшли футболчи бунга "оилавий шароит" сабаб бўлганини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика