UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  52 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман" Янгиликлар

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан кечки овқатни бирга тановул қилганини тасдиқлади, аммо музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.

Олдинроқ ОАВда учрашув давомида португалиялик форварднинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунгача Роналду "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан тегишли таклиф тушса, бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрагани тўғрисида хабар қилинганди.

"Мендеш билан бирга тушлик қилганим рост, ҳеч нарсани инкор эта олмайман, бу бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Мендеш менга нимани таклиф қилганини айтолмайман. У билан суҳбатлашиш ҳар доим қизиқ, чунки у трансфер бозоридаги ҳолатни яхши билади, - дейди Лапорта.

Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг душанба куни бошланган мавсумолди машғулотларида қатнашмади. 37 ёшли футболчи бунга "оилавий шароит" сабаб бўлганини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика