"Барселона" посбони Матип: "Сабрлиман, аммо бир кун келиб у якунланиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
26 окт 2016, 11:47
"Барселона" дарвозабони Хорди Масипнинг сўзларига кўра, у жорий мавсумда ўйин амалиётига эга бўлиш умидини сўндирмаяпти.

Футболчи Каталония клубида Марк-Андре тер Штеген ва Яспер Силлессен билан рақобатлашишига тўғри келади.

"Керакли ҳолатда бўлиш учун доимо бор кучим билан ишлайман. Мавсум узоқ ва ўйин амалиётига эга бўламан деб ўйлайман. Сабрлиман, аммо у бир кун келиб якунланиши мумкин. Ҳамма майдонга тушишни истайди" - дейди Масип.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es