"Барселона" Пикенинг жароҳати борасида маълумот берди

Mirjalol Normatov
22 авг 2021, 12:53
Шанба оқшомида "Барселона" "Атлетик"ка қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида футболчи Жерар Пике жароҳат олди ва у захирага олинди. Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, 34 ёшли футболчининг чап оёғи тиззаости соҳаларида муаммолар бор. Ҳимоячи борасидаги аниқ маълумотлар душанба кунги тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Испан матбуотининг ёзишича, бундай жароҳатларни даволаш учун 2 ҳафта керак бўлади. Шундай бўлган тақдирда Пике ЛаЛига доирасида "Хетафе"га қарши ўйинда қатнашмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›