"Барселона" ўз ярим ҳимоячисидан қутилмоқчи

Aslanov Jasurbek
25 авг 2017, 13:21
"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Арда Туран билан шартномани бузиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде янги мавсумда туркиялик футболчига ишонч билдирмаяпти ва "Барселона" бу ҳақда ярим ҳимоячининг ўзига айтди. Туран эса клубдан кетмоқчи эмас. Ардада жорий йилнинг январь ойида Хитой клубига ўтиш имконияти бор эди, бироқ у жамоада қолишни маъқул топди.

Туран билан шартномани бузиш футболчи "Барселона" сафида майдонга тушишга ҳалақит қилмайди, бироқ клуб уни машғулотларда иштирок этишдан чеклаб қўйиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›