UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  0 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  8 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  7

"Барселона" ўз ўйида "Валенсия"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Барселона" ўз ўйида "Валенсия"ни мағлуб этди

Испания примеросининг 32-туридан ўрин олган "Барселона" – "Валенсия" учрашувни 2:0 ҳисобида якунланди.

32-тур
Барселона – Валенсия 2:0

Голлар: Суарес 1, Месси 90.
18 апрель, 19.00, «Камп Ноу» 
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Матье, Адриано, Хави, Маскерано, Бускетс, Неймар, Месси, Суарес. 
Валенсия – Диего Алвес, Барраган, Мустафи, Отаменди, Орбан, Парехо, Фуэго, Гомеш, Фегули, Родриго, Алькасер.




УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

"Валенсия" бутун жамоа билан ҳужум қилиб турганида, мезбонлар тўпни олиб қўйиб, бир ўзи рақиб дарвозаси томон югураётган Мессига тўпни етказиб беришди. Мессининг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга яна Лео зарба берди ва 2:0.
90+3. Сўнгги 15 сония ўтяпти. ГОООООЛЛЛЛ!!!! МЕССИИИ!!!

90+2. "Валенсия" футболчиси ўз жарима майдонининг ёнида қиода бузди. 

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБАААА! Педро Мессидан қабул қилиб олган тўпни дарвоза томон йўллади. Дарвозабон ўз жамоасини навбатдаги голдан қутқарди. Бурчак тўпи.

85. Месси гол уришни жуда хоҳлаяпти, лекин рақиб жамоа ҳимоячилари бунга йўл қўймаяпти.

Энди сардорлик боғичи Мессида.
80. Ўзгариш. Хави ўрнига Серхи Роберто.

79. Мустафига сариқ карточка. Неймар тўпни узоқ масофага ташлаб қочиб кетишга уринди, аммо немис футболчисининг қоида бузишдан бошқа иложи йўқ эди.

77. Сариқ карточка. Ракитич рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди.

75. БРАВООО! Меҳмон футболчисининг кучли зарбасини Браво қайтариб қолди. Родриго эса бошини ушлаб қолди.

Ўзгариш. Алькасер ўрнига Негредо.
74. Альваро Негредо майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

73. Неймар узоқ масофадан зарба берди. Тўп тўппа-тўғри мухлислар томон йўл олди.

70. "Валенсия" тўпга кўпроқ эгалик қиляпти.

Шакира фарзандлари Милан ва Саша билан бирга.


65. Ўзгариш. Суарес ўрнига Педро.

64. ЗАРБААААААААА!!!!!! Мессининг жарима зарбаси дарвоза тўсини туфайли голга айланмади.

63. Месси рақиб жарима майдончасига кириб бораётганда уни рақиб жамоа сардори Парехо тўхтатиб қолди. Лео гол уриши учун жуда қулай имконият.

62. "Барселона"нинг ҳужуми Алвеснинг зарбаси билан тугади. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат экан.

60. Парехонинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини, Бускетс қайтарди.

59. "Барселона" ўз ўйидаги ўйинда иккинчи жамоа бўлиб ўйнаяпти. "Валенсия" эса ҳужум қилишдан чарчамаяпти ва навбатдаги жарима зарбасини ишлаб олди.

58. "Валенсия" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.

57. Месси ҳаводан келаётган тўпга қайчи услубида зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо унинг оёғи тўпга бироз етмай қолди.

55. "Барселона" қарши ҳужумда гол ура олмади. Месси чапроқда олинга қараб югураётган Алвесга тўпни оширди, Дани эса тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Неймарнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.

54. Маскерано сариқ карточка олди

52. Ўйинда ҳозирча хавфли ҳужумлар кузатилаётгани йўқ. Тўп у жамоадан бу жамоага ўтишда давом этяпти.

48. Теннис юлдузларидан бири Энди Мюррей бугун "Камп Ноу"да "Барселона" - "Валенсия" учрашувини кузатмоқда.

47. "Веленсия" яна қанотлардан ҳужумга ўтишга уриниб кўрмоқда, аммо ҳозирча бесамар.

"Барселона" таркибида ўзгариш. Адриано ўрнига Ракитич.
46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди! Ҳакам учрашувга вақт қўшмади. Биринчи таймда кўпроқ "Валенсия" ҳужум қилди, аммо уларга омад кулиб боқмади.

Хавининг бурчакдан етказиб берган тўпини Пике боши билан рақиб дарвозасига йўллашга уриниб кўрди ноаниқ.
45. Адриано ўз жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.

43. Ҳозирча ҳар икки жамоанинг ўйини қовушмаяпти. Ҳужумлар бесамар якунланмоқда. Иван Ракитич эса чигалёзди машқларини бошлади. Тез орада ўзгариш бўлиши мумкин.

40. МЕССССИИИИ!!!!! Месси ўзи бошлаган ҳужумни якунлай олмади!!! Унинг ўнг оёқ билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

39. Алькасер жарима майдончаси ташқарисидан дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Бироз ноаниқ.

37. Каталонияликлар бугун кўпроқ тўпни дарвозабонга қайтариб беришмоқда.

36. Тўпга кўпроқ "Барселона" эгалик қилмоқда.

28. Неймарга нисбатан қўполлик ва сариқ карточка. Хави Фуего огоҳлантирилди.

27. Адриано рақиб футболчисини йиқитди ва сариқ карточкали бўлиб олди.

26. Браво тўпни қайтаравериб футболчилардан ҳам кўпроқ чарчаган кўринади.


25. Орбан ўнг қанотда Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди. Каталония клубида гол уриш учун яхши имконият. Мухлислар қарсаклар билан гол бўлишини сўрашяпти.

24. Бугун "Барселона" ҳимояси ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. Бу "Барса" кўпроқ Гвардиола давридаги жамоани эслатяпти.

23. "Барселона" тўп билан эгалик қилмоқда ва мухлислар ҳам уларни қарсак билан олиқишлаб турибди.

22. Пако Алькасер боши билан рақиб дарвозасига зарба берди. Браводан яна бир сейв.

20. Мезбонлар яна ўнг қанотда қоида бузишди ва "Валенсия"да ҳисобни тенглаштириш учун яна бир имконият.

19. Месси рақиб жарима майдончаси ёнида чап тарафда очиқ турган Неймарга тўпни етказиб берди. Неймар ҳам ҳаволатиб тўпни Мессига қайтарди. Гол уришга тайёрланган Месси бироз тўпга ета олмади. Бўйи этмади.

18. Гомешнинг жарима майдончасига ерлатиб берган оширмасини Пако Алькесер тўхтатмасдан дарвозага зарба берди. Бироз ноаниқ.

16. ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР! Алвес аввалига Отамендини йиқитди, ўша вазиятнинг ўзида меҳмонлар ҳам Бускетсни йиқитиш билан жавоб берди. Алвеснинг яна бир қўполлигига ваниҳоят хуштак чалинди.

15. "Валенсия" ўнг қанотда жарима чизиғи устида жарима зарбасини ишлаб олди. Яна бир стандарт.

Меҳмонларда стандарт вазият. Жарима майдончасига ташлаб берилган тўпни Отаменди дарвозага аниқ йўллай олмади.

14. Гол мана шундай урилган эди.


11. "Барселона" тўп билан эгалик қилмоқда, меҳмонлар эса прессинг уюштиришмоқда.

Бравога қойил! У зарба йўналишини топди ва тўпни ушлаб олди.

10. Барча Браводан сейв кутяпти. Хўш нима бўлар экан. Парехо тўп қаршисида. ЗАРБАААА!!!! БРААААВООООО!!!!

9. ПЕНАЛЬТИ! Пике Родригони йиқитди ва ҳакам 11 метрлик жарима тўпи томон кўрсатди.

6. Дани Парехо жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди ва тўп Матьёга тегиб яна "Валенсия" футболчисига тушди ва меҳмон жамоа вакили 5 метр масофадан зарба берди. Дарвоза ишғол қилингани йўқ. Бунинг устига ўйиндан ташқари ҳолат.

5. Адриано майдон марказида рақиб футболчисини йиқитди.

3. ЗАРБА! Родриго Азар каби чап қанотдан кириб бориб, тўпни ўнг оёғига тўғирлаб олди ва зарба берди. Аммо бироз ноаниқ.

2. Қойил! 55 сонияда Каталония клуби "Валенсия" дарвозасини ишғол қила олди.

"Барселона" қарши ҳужумда "Валенсия"ни жазолади. Бускетсдан тўпни қабул қилиб олган Месси жаримай майдончаси томон югуриб бир ҳимоячини ўзи томон тортди, ўнгроқда очиқ қолган Суарес Мессидан келган тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвозага йўллади ва ҳисоб очилди.

ГОООООООЛЛЛ!!!!!

1. Ўйин бошланди.

- Мухлислар сафида Пикенинг аёли Шакира ва унинг ўғли Саша ҳам бор.

- Бугун "ФАНТАСТИК УЧЛИК" "Валенсия" ҳимоясига хавф солишга тайёр.

- Ушбу учрашувни ҳамкоримиз "Aleziya.com" орқали жонли равишда кузатиб боришингиз мумкин. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда ва "Барса" мадҳияси янграмоқда.

- Испания чемпионати турнир жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун "Камп Ноу"да "Барселона" "Валенсия"ни қабул қилади ва бу учрашувни сизлар билан бирга кузатиб борамиз. Айни дамда футболчилар "Камп Ноу" туннелида майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика