"Барселона" ўйинчиси коронавирусга чалинди

Alisher
12 авг 2020, 14:52
"Барселона" матбуот хизмати жамоаси ўйинчиси коронавирусга чалинганини хабар қилди.

COVID-19 бугун янги мавсумга тайёргарликни бошлаган 9 футболчининг бирида аниқланган. Булар: Педри, Франсишку Тринкау, Матеус Фернандес, Жан-Клер Тодибо, Мусса Ваге, Карлес Аленья, Рафинья, Хуан Миранда ва Ориоль Бускетс. Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ижарадан қайтган.

Касалланган ўйинчининг кимлиги ҳақида маълумот берилмаяпти, аммо шуниси аниқки, у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва уйида ўзини изоляция қилган.

Хабарларга кўра, ўша ўйинчи бугун ЧЛ 1/4 финал доирасидаги "Бавария"га қарши ўйин учун Лиссабонга учиб кетиши керак бўлган ўйинчилар билан алоқа қилмаган ва ўйин ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com