"Барселона" октябрь ойидан буён мағлубиятга учрамаяпти, олдинда "Реал" билан ўйин

Aziz Tukhtamuradov
13 янв 2023, 08:50
"Барселона" мағлубиятсиз сериясини 8 та ўйинга етказиб олди.

Хави жамоаси Испания Суперкубоги ярим финали доирасида "Реал Бетис"ни мағлуб этди (2:2, 4:2 - пен.серияси).

Каталонияликлар сўнгги маротаба 26 октябрь куни ЕЧЛ доирасида "Бавария"га ютқазиб қўйишганди (0:3). Ўшандан буён жамоа 6 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 

"Барселона" энди навбатдаги учрашувни 15 январь куни Испания Суперкубоги финали доирасида "Реал"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›