

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, янги келишув 2026 йилга қадар мўлжалланган. Товон пули — бир миллиард евро.
Аммо, 20 ёшли ўйинчи 2022/23 йилги мавсумни "Валенсия"да ижарада ўтказади. Битимда харид қилиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.
Гонсалес ўтган мавсум "Барселона" таркибида Ла Лига доирасидаги 27та ўйинда 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



