

Маълумотларга кўра, Каталония клуби "қизил иблислар"нинг сўнгги муваффақиятсизликларидан фойдаланиб, 21 ёшли форвардни 115 млн. евро эвазига сотиб олмоқчи.
МЮ ҳамда Рашфорд ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Унда келишувни яна 12 ойга узайтириш банди мавжуд. Бироқ "Манчестер Юнайтед" шартномани узайтириш устида ишламоқда. Агар Маркус "қизил иблислар" билан янги битим имзоласа унинг йиллик маоши 18 млн. евро бўлади.
Жорий мавум Рашфорд МЮ сафида 44та учрашувда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 9та голли пас берди.



