"Барселона" "Монако" ярим ҳимоячиси Силвага даъвогар

Aslanov Jasurbek
7 фев 2017, 14:46
"Барселона" "Монако" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби спорт директори Роберт Фернандес ушбу клубнинг "Ницца"га қарши Франция чемпионати 23-тур учрашувини стадиондан кузатган.

Агар Арда туран каталонияликлар сафини тарк этмоқчи бўлса, "Барселона" 23 ёшли португалияликни харид қилишда фаоллик кўрсатади.

Силва жорий мавсумда Франция чемпионатининг 22 та учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шунча голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›