"Барселона" "Лидс"га Рафинья учун 45 миллион евро тўлашга тайёр
24 май 2022 14:06
Янгиликлар
"Барселона" "Лидс"га Рафинья учун 45 миллион евро тўлашга тайёр
"Барселона" "Лидс" вингери Рафинья учун сарфлашга тайёр бўлган маблағни аниқлаб олди.
Испан клуби 25 ёшли бразилиялик футболчи учун 45 миллион евро бериши мумкин. Каталонияликлар бош мураббийи Хавининг шахсан ўзи ўйинчининг ўтишига қизиқиш билдирмоқда.
Агар "Лидс" мавсум сўнггида АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетганида, товон пули 25 миллион еврони ташкил этган бўларди.
Рафинья жорий мавсум "Лидс" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этди. Бразилияликнинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ла Лига ишқибозлари учун ушбу телеграм-канални тавсия қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар