"Барселона" Леау, Нуньес ва Жезусга қизиқмоқда. "Милан" ўйинчиси - Лапортанинг фаворити

Alisher
18 апр 2022, 10:37
"Барселона"нинг бўлажак трансфер вазифалари маълум бўлди.

Каталония клуби уч футболчига қизиқмоқда - Рафаэл Леау, Дарвин Нуньес ва Габриэл Жезус.

"Милан" футболчиси "Барселона" президенти Жоан Лапортанинг фаворити, аммо итальян клуби ўйинчи билан шартномани узайтирмоқчи. Унинг нархи 50 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш керакки, каталонияликлар анчадан бери Нуньесни кузатишади, аммо унинг трансфер нархи 100 млн еврога қадар чиқиши мумкин.

Ўз навбатида, Жезус "Манчестер Сити" Эрлинг Холанд билан шартнома имзоласа, "Барселона"га ўтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›