“Барселона” “Лас-Пальмас”дан футболчи сотиб олди

3 сен 2019, 09:10
Педри “Барселона” футболчисига айланди.

“Барселона” 16 ёшли ярим ҳимоячи Педри трансферини эълон қилди. Каталония клуби ёш футболчи учун “Лас-Пальмас”га 5 млн евро тўлади. Шунингдек, футболчинигн кейинги сотувларидан тушадиган 15 фоиз улуш “Лас-Пальмас”га бериладиган бўлди. Педри 2020 йил “Барселона” сафига қўшилади. Унгача эса “Лас-Пальмас”да тўп суради.

Педри айни дамда клубида асосий таркибда ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Барселона” расми сайти