"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ

Alisher
12 авг 2022, 13:10
"Барселона" Ла Лига 2022/23 йилги мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди.

Каталония клуби рўйхатидан янги ўйинчилар ўрин олмади — ҳимоячилар Жюль Кунде, Андреас Кристенсен, ярим ҳимоячилар Рафинья ва Франк Кессье ва ҳужумчи Роберт Левандовски.

Қайдномада шунингдек янги шартнома имзоланган ўйинчилар йўқ — ҳимоячи Сержи Роберто ва ҳужумчи Усмон Дембеле.

Шу билан бирга, "кўк-анорранглилар" уч ўйинчини рақамларсиз рўйхатдан ўтказди. Бу ҳимоячи Самуэль Умтити, ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ва ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт.

"Барселона" эртага Ла Лига 1-тури доирасида "Райо Вальекано" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›