«Барселона» Куадрадо учун 30-35 миллион евро таклиф қилишга тайёр
Narzulla Saydullayev
21 июл 2014, 08:06
«Барселона» «Фиорентина» билан Хуан Куадрадонинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Каталония клуби 26 ёшли Колумбия терма жамоаси аъзоси учун 30-35 миллион евро беришга тайёр. Италия клуби эса футболчини камида 42 миллионга сотмоқчи, деб хабар бермоқда Esport3.