

Журналист Жерар Ромеронинг хабарига кўра, Каталония клуби 29 ёшли бразилиялик учун 20 миллион евро олади.
Қайд этиш керакки, "Барселона" ярим ҳимоячининг кейинги сотувидан 50 фоиз олади.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо "Барселона"га 2018 йилнинг 8 январида "Ливерпуль"дан 140+60 миллион евро эвазига ўтган эди. У жорий мавсум "Астон Вилла" таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист, "Барселона" либосида эса 16та ўйинда 2та гол уришга эришди.



