"Барселона" келаси ҳафтада телеҳуқуқлар сотувидан 320-330 миллион евро олади

Alisher
13 июл 2022, 11:50
"Барселона" келаси ҳафтада телеҳуқуқлар сотувидан 320-330 миллион евро олади, бу ҳақда журналист Ферран Корреас хабар бермоқда.

Шу сабаб, Каталония клуби "Лидс" ярим ҳимоячиси Рафинья Диаснинг трансфери ва ҳужумчи Усмон Дембеле билан битим имзолаши мумкин.

Олдинроқ хабар берилганидек, "кўк-анорранглилар" молиявий ҳолатни яхшилаш учун ўз телеҳуқуқларидан 25 фоизгача ва атрибутиклар сотуви бўйича бизнеснинг деярли 50 фоизини сотишга қарор қилишга хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ferrancorreas