"Барселона" илк бор Месси дубль қайд этган ўйинда мағлуб бўлди

Tolibjon Qosimov
12 ноя 2018, 21:58
Кеча ЛаЛига 12-тури доирасида "Барселона" жамоаси ўз майдонида "Бетис"га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувда "кўк-анорранглилар" таркибида Лионель Месси иккита ва Артуро Видал битта гол урди.

Қизиғи, бугунгача Месси иккита ва ундан кўп гол урган ўйинда "Барселона" ҳеч қачон мағлуб бўлмаган эди. Яна бир жиҳат, "Бетис"нинг "Камп Ноу"даги кечаги ғалабаси охирги 20 йилдаги биринчиси бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›