"Барселона" икки мураббийнинг номзодини кўриб чиқмоқда

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 19:15
"Барселона" раҳбарияти Эрнесто Вальверденинг ўрнига бошқа номзодни кўриб чиқмоқда.

"sport.es" хабарига кўра, ушбу мавсумда шартномаси якунланадиган 54 ёшли мутахассиснинг ўрнида "Бетис" бош мураббийи Кике Сетьен ва айни дамда "Чунцин Лифань"ни бошқараётган Хорди Кройфнинг номзоди илгари сурилмоқда.

Олдинроқ айтилганидек, Вальверде Каталония жамоаси билан шартномасини узайтирмайди ва ушбу мавсумдан кейин жамоани тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es