“Барселона” ҳужумчиси “Эль-Класико”дан сўнг Бензема билан футболкасини алмаштиришга умид қилмоқда

17 окт 2020, 09:16
Бу ҳақида ҳужумчининг ўзи интервьюсида маълум қилган.

“Барселона” ҳужумчиси Педри “Mundo Deportivo”га берган интервьюси чоғида “Эль-Класико”дан сўнг “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема билан либосларини алмаштиришга умид қилаётганини айтган. Эслатиб ўтамиз, “Эль-Класико” Ла Лига 7-тури доирасида 24 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 17 ёшли Педри август ойида “Лас-Пальмас”дан “Барселона”га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo