"Барселона" ҳимоячиси Дест "Челси"га ўтиши мумкин

Alisher
29 дек 2021, 16:04
"Барселона" ҳимоячиси Сержино Дест "Челси"га ўтиши мумкин.

Лондон клуби жиддий жароҳат олган ҳимоячи Бен Чилуэллга ўринбосар изламоқда.

21 ёшли америкалик футболчига шунингдек "Арсенал", "Аякс" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. 

Дест жорий мавсум "Барселона" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es