

Депайнинг "Барселона"га ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурди, у Нидерландия терма жамоадаги иштирокини қайта тиклаш борасида Рональд Куман билан гаплашади.
"Барселона" раҳбарияти ушбу ҳафтада битимни расман эълон қилади ва Депайни "Камп Ноу"да таништиради.
Ҳужумчи 2017 йилда "Лион" билан шартнома имзолаган ва у 2020/21 йилги мавсумда якунига етиши белгиланган эди. Transfermarkt футболчини 44 миллион еврога баҳолаган.
26 ёшли ўйинчи ўтган мавсум "Лион" сафида барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



