"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди

Sherzod Nurmatov
16 июн 2025
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави яқин келажакда сотилиши эҳтимолдан йироқ.

Турли миш-мишларга қарамай, Каталония клуби аллақачон 20 ёшли футболчини сотмасликка қарор қилган, деб хабар берди Sport.es 

Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячига ишонади ва футболчининг ўзи ҳам бор эътиборини "Барса"да ўйнашда давом этишга қаратган.

Гави январь ойи охирида "кўк-анорранглилар" билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади. Ёш испаниялик ўтган мавсум барча турнирларда "Барселона"нинг 42 ўйинида қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es