"Барселона" Гави билан 2027 йилга қадар шартномани узайтиради. Музокаралар якунловчи босқичда

Alisher
9 фев 2022, 15:32
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави клуб билан шартномани узайтиришга яқин.

17 ёшли футболчи билан келишувга эришиш - каталонияликлар мураббийлар штаби учун мақсад. "Барса" бош мураббийи Хави футболчини ўзининг узоқ муддатли лойиҳасидаги муҳим қисм деб билади. Ўйинчининг ўзи "Барселона"да қолмоқчи.

Томонлар ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичда, клуб футболчига 1 миллиардлик товон пули билан 2027 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport