"Барселона" футболчиси собиқ жамоасига қайтишга тайёр

Sherzod Nurmatov
8 апр 2024, 12:27
Каталонияликлар футболчига ишонч билдиришмаяпти.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу "кўк-анорранглилар"ни тарк этишга тайёр, дея хабар берди "Todofichajes". Шу билан бирга, футболчи фақат олдинги жамоаси – "Жирона"га ўтишга рози бўлади.



"Жирона" вакиллари аввалроқ Ромеуни жамоага қайтариш истагини билдирганди. Ўз навбатида, "Барселона" футболчига ишонч билдирмоқчи эмас. Томонлар катта эҳтимол билан ёзда ажралишади.

32 ёшли хавбек жорий мавсум барча турнирларда 32 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Todofichajes