

Футболчи "Рома"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида бармоғини синдириб олган эди. Ракитичнинг сафга қайтиш санаси маълум эмас. Хорватиялик операциядан сўнг "Инстаграм"га сурат жойлади.
"Тезроқ майдонга қайтиш ва мақсадлар сари курашиш учун тикланишни бошладим. Хабарларингиз учун раҳмат" - дейди Ракитич.



