"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"
30 янв 23:11
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"
"Барселона" посбони Войцех Шенсни ўғли "Реал"нинг мухлиси эканлигини яшириб ўтирмади.
"Барселона"га келгунимга қадар ўғлим "Реал"нинг мухлиси эди. Бироқ у "Барселона"нинг ўйинларини томоша қилди ва секин-секин Ямал, Левандовски, Педрининг яхши футболчи эканлигини тушуниб олди. Суперкубокда "Реал" билан ўйнаганимизда у "Барселона"га мухлислик қилди. Демак, у ўзгармоқда. Албатта, унда бошқа танлов ҳам йўқ-да", - деди Шенсни.
Посбон "Барселона" таркибида 6 ўйинда қатнашди ва 8 гол ўтказиб юборди. Каталония клуби навбатдаги учрашувини 2 февраль куни "Алавес"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар