"Барселона" футболчиси ЖЧ-2018дан сўнг Аргентина терма жамоасидан кетади

Narzulla Saydullayev
11 окт 2017, 23:11
Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано ЖЧ-2018 унинг учун сўнгги халқаро мусобақа бўлишини айтди.

«Бугуноқ терма жамоадаги фаолиятимни якунлашим мумкин эди, аммо барчаси яхши тугатди.

Россияда ўйнашга умид қиламан, ушбу мусобақа Аргентина тема жамоаси сафидаги сўнгги турнирим бўлади», – дейди Маскерано.

33 ёшли «Барселона» аъзос терма жамоа сафида 139та ўйин ўтказиб 3та гол урди.

Аргентина сафида Маскерано Ёшлар ўртасидаги ЖЧ (2001) ва икки марта Олимпиадада (2004, 2008) чемпион бўлган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr