

"Globo Esporte" хабарига кўра, "Барселона" Бразилия клуби билан 19 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Режага кўра, Уэсли бир йилга "Барселона Б"га ўтади, шундан сўнг каталонияликлар уни белгиланган суммага сотиб олиш имконига эга бўлади.
"Фламенго" ҳимоячининг 70% ҳуқуқига эгалик қилади, унинг шартномаси 2025 йилнинг декабригача амал қилади.



