"Барселона" "Эйбар"ни мағлуб этди, аммо "Реал" Испания чемпионига айланди

Aslanov Jasurbek
22 май 2017, 00:45
"Барселона" ЛаЛиганинг сўнгги турида "Эйбар"га қарши баҳс ўтказди.

"Барселона" - "Эйбар" 4:2

Гол: Хунка 63 (автогол), Суарес 73, Месси 75 (пен.) 90 - Инуи 8, 61.

"Барселона": Тер Штеген, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Суарес, Месси, Неймар, Альба, Роберто, Юмтити, Марлон.

"Эйбар": Йоэл, Эскаланте, Капа, Инуи, Серхи Энрих, Дани Гарсия, Кике, Арбилья, Лехуене, Хунка.


Янгилаш

22:58. Жамоалар майдонга чиқиб келишди


23:00. Ҳакам хуштаги чалинди ва ўйинга старт берилди.

23:07. Инуи ҳисобни очди. "Барселона" - "Эйбар" 0:1

TAS-IX эмас



23:45. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида "Эйбар" томонидан киритилган гол ҳисобга олинмади.

23:46. Биринчи бўлим якунланди.


00:01. Иккинчи бўлимга старт берилди.

00:15. Инуи иккинчи маротаба "Барселона" дарвозасига гол урди. 0:2.


00:18. "Барселона" ҳисобни қисқартирди. Автогол. Неймарнинг зарбаси устунга тегди. Қайтган тўп эса ҳимоячига тегиб, дарвозага кириб кетди. 1:2.

00:25. Месси пенальтидан гол ура олмади.

00:28. Суарес ҳисобни тенглаштирди. 2:2.


00:30. "Эйбар" футболчиси четлатилди. Месси иккинчи пеналтидан унумли фойдалана олди. 3:2.



00:46. Месси навбатдаги голни урди. 4:2. Учрашув якунланди.

Ўйиннинг тўлиқ қайдномаси бу ерда: "Барселона" - "Эйбар" 4:2


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›