"Барселона" Дембелени ПСЖга 20 миллион еврога сотишга тайёр

Alisher
31 янв 2022, 12:30
"Барселона" ҳужумчи Усмон Дембелени ПСЖга сотишга тайёр.

Испан клуби ўйинчи учун 20 миллион евро олишни хоҳламоқда.

Хавбекнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси мавсум сўнггида якунланади, у эркин агентга айланади. Олдинроқ хабар берилганидек, "Барселона" мавсум сўнггини кутмасдан, Дембелени ҳозироқ қўйиб юбормоқчи.

Каталония клуби футболчининг янги шартнома бўйича талабларини қондира олмади, шу сабаб томонлар ҳамкорликни давом эттириш бўйича келиша олишмади.

24 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›