"Барселона" билан ЕЧЛ ғолиби бўлган ярим ҳимоячи Саудия Арабистони клубига ўтади

Aslanov Jasurbek
27 янв 2024, 19:37
Иван Ракитич фаолиятини "Ал Шабаб"да давом эттиради.

35 ёшли хорватиялик хавбек "Севилья" билан ёзгача белгиланган битимини бекор қилиш борасида келишувга эришди.

Ракитич фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида 11-ўринни эгаллаб турган "Ал Шабаб Ар Риёд" клубида давом эттиради.

Иван Ракитич жорий мавсум ЛаЛиганинг 18та учрашувида иштирок этиб, 2та гол урди ва 1та голли пас берди. Хорватиялик 2014/15 мавсумда "Барселона" билан УЕФА Чемпионлар лигаси ғолбига айланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ABC