UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  18 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатиб бормоқда Янгиликлар

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатиб бормоқда

"Барселона" "Бавария"нинг 22 ёшли вингери Брайан Сарагосага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" қишки трансфер ойнаси вақтида Сарагоса ҳақида маълумот сўраган, бироқ собиқ "Гранада" футболчиси қишда испан клубини тарк этишни хоҳлаган ва шу сабабли "Бавария"га ижара асосида ўтишни маъқул кўрган.



Бироқ Сарагоса "Бавария"да мослашиш, хусусан, тил билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади. Таъкидланишича, мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель вингерга қизиқмаган. Тухель келаётган ёзда клубни тарк этар экан, Сарагосанинг "Бавария"даги келажаги ҳам ноаниқ. "Барселона"дагилар вингерни қулай шартларда сотиб олишга ишониб туришибди.

Сарагоса жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 мар 14:44:55
Бекназаров Отабек
Яхши уйинчи. Захирадан тушиб уйинни кучайтирадиган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика