UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  1 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

Испания Суперкубоги. "Атлетик" иродали ўйин кўрсатиб, "Барселона"ни экстра таймда мағлуб этди Янгиликлар

Испания Суперкубоги. "Атлетик" иродали ўйин кўрсатиб, "Барселона"ни экстра таймда мағлуб этди

"Барселона" ҳам "Атлетик Бильбао" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.

"Барселона" – "Атлетик" 2:3

"Ла Картуха"

Голлар: 1:0 – 40 Гризманн, 1:1 – 42 Де Маркос, 2:1 – 77 Гризманн, 2:2 – 90 Вильялибре, 2:3 – 93 Уильямс.

"Барселона": тер Стеген, Дест (Мингеса, 46), Араухо, Лангле (Тринкау, 105), Альба, де Йонг, Бускетс (Пуч, 97), Педри (Пьянич, 88), Дембеле (Брэйтуэйт, 88), Месси, Гризманн.

"Атлетик": Унаи Симон, Баленсиага (Лекуэ, 83), Йерай Альварес, Мартинес (Нуньес, 95), Де Маркос, Рауль Гарсия (Вильялибре, 83), Дани Гарсия, Муниаин, Венседор (Весга, 81), Капа (Беренгер, 81), Уильямс (Морсильо, 105).

Огоҳлантиришлар: Лангле (11), Дани Гарсия (67), Вильялибре (109), Морсильо (110), Альба (114).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

120. Ҳакам ВАР томон кетди. Ҳозир Месси кетлатилиши мумкин. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Лео марказда рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун четлатилди. Мессининг асаблари дош бермади.

109. Вильялибре Де Йонгни американча футбол услубида тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.

КИЧИК ТАНАФФУС!

105+1. Гарсия ва Де Йонг ўртасида жиддий тўқнашув рўй берди. Такрорий лавҳада нидерландиялик футболчи яхшигина зарба қабул қилиб олгани кўринди, аммо ҳаммаси жойида, у ўрнидан турди.

105. Захирадан ўйинга қўшилган Нуньес ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо у тўпга ўзи истаганидек тега олмади.

102. "Барселона"нинг кети узилмаётган ҳужумлари муваффақиятсиз якун топмоқда. Кўпинча ҳужумлар зарбага ҳам етиб бормаяпти.

97. Иккинчи бўлимнинг охирида бутун жамоа бўлиб ҳимояланаётган "Барселона" энди катта куч билан ҳужумга ўтмоқда.

94. ГОООЛ! ИНЬЯКИ УИЛЬЯМС! "Атлетик" ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозага зарба берди ва унинг узоқ юқори бурчагини ишғол қилди.

91. Дастлабки 15 дақиқалик тайм бошланди.


АСОСИЙ ВАҚТ ЯКУНЛАНДИ! ЭКСТРА ТАЙМ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОООЛ! ВИЛЬЯЛИБРЕ ҲИСОБНИ ТЕНГЛАШТИРЯПТИ! Жаримадан узатилган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Асьер Вильялибре дарвозага тўғирлаб қўйди.

89. Уильямс рақиб жарима майдончаси чизиғи олдида стандарт ишлаб олди.

88. "Барселона"да ўзгариш: Дембеле ўрнига Брэйтуэйт, Педри ўрнига Пьянич майдонга тушди.

87. "Барселона" деярли бутун жамоа бўлиб ҳимояга қайтган, биргина Месси марказ чизиғида қарши ҳужум бўлишини кутмоқда.

84. "Барселона"нинг супер қарши ҳужуми Де Йонгнинг ноаниқ узатмаси билан якун топди. 

83. Яна "Атлетик"да ўзгаришлар: Рауль Гарсия ўрнига Вильялибре ва Баленсьяга ўрнига Лекуэ майдонга тушди.

81. Ўзгариш: Андеркапа ўрнига Беренгер, Венсидор ўрнига Весга майдонга тушди.

80. РАУЛЬ! Гарсиянинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

77. ГОООЛ! Гризманндан дубль! Дембеле бир узатма билан Альбани ўз қанотидан олдинга чорлади. Хорди тўпни тезда жарима майдончасига узатди ва Гризманн яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

75. Бускетс ўзининг узун оёқлари билан рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди.

74. Мингесанинг қанотдан узатган тўпига биринчи бўлиб посбон етиб келди ва тўпни эгаллаб олди.

67. Ҳимоядаги хатодан сўнг "Барселона" қийин аҳволга тушиб қолди. Узатма қайтарилганидан кейин тўп Уильямсга тушди ва Иньяки дарвозани ишғол қилишга уринди, бироқ зарба ноаниқ.

59. Муняин яна жарима зарбаси ишлаб олди ва бу сафар ҳам худди ўша жойдан, аммо узатма голсиз якун топди.

57. ГОООЛ! Рауль Гарсия жаримадан узатилган тўпни осонлик билан дарвозага бурди ва ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Бироқ гол бекор қилиниши мумкин. ВАР ишга киришди. Гарсия узатма вақтида рақибларидан бир неча сантиметр дарвозага яқин бўлгани туфайли офсайд қайд этилди.

56. Мингеса ўз жарима майдончаси яқинида жамоадошининг узатмасидан сўнг тўпни йўқотиб қўйди ва Муняинга нисбатан қоида бузди. "Атлетик"да стандарт вазият.

53. ЗАРБААА! Мессининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. Унаи Симон жонли девордагиларга эътироз билдирди.

52. Дани Гарсия Мессини хоккейчилар услубида кутиб олди ва қоида бузди. "Атлетик" дарвозаси яқинида стандарт вазият.

51. Иньяки Уильямс Венсидорнинг узатмасидан сўнг тўпни ўзига тўғирлай олмади ва Тер Штеген тўпни эгаллаб олд.

47. Месси жарима зарбаси ишлаб олди, аммо унинг ижроси муваффақиятсиз бўлди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

42. ГОООЛ! "Атлетик" ҳисобни тенглаштирди. Иньяки Уильямс тўпни 18-рақамдаги Оскар де Маркосга узатди. Оскар эса 18-рақамдаги Хорди Альбадан қочиб, 18 январь кунида (Ўзбекистон вақти бўйича) гол урди.

40. ГОООЛ! Месси бошлаган ҳужумни Гризманн гол билан якунлади. Лео тўпни қарама қарши қанотда очилаётган Альбага узатди, Хорди эса тўпни Мессига қайтарди. Аргентиналик тўпга зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб Антуанга тушди. Франциялик эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

37. ЗАРБАААА! Леонинг ўз услубидаги узоқ бурчакка берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

33. Дембеле қанотда "Атлетик" ҳимоячисини роса "чайқади", аммо унинг узатмаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

31. "Барселона"нинг ҳужуми Хорди Альбанинг тўп йўқотиши билан якун топди.

26. Каталония клубининг ҳимоядаги хатосидан сўнг "Атлетик" тўпга эга чиқди ва Андеркапанинг зарбасини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

25. Масофа узоқ бўлгани туфайли Лео жарима майдончасига узатма амалга оширди, бироқ "Барселона" футболчилари тўпга ета олишмади ва посбон тўпни эгаллаб олди.

24. Месси йиқитилди, энди стандарт вазият "Барселона" ижросида амалга оширилади.

22. Учрашувдаги дастлабки бурчак зарбаси 22-дақиқада "Атлетик" томонидан амалга оширилмоқда. Узатмани Каталония клуби ҳимоячилари қайтариб юборишди.

20. Ҳали ҳам кичик устунлик Бильбао жамоаси томонида. "Барселона" ҳимояда чиқишга қийналяпти.

15. Дастлабки 15 дақиқаликнинг кўп қисми "Барселона" ярим майдонида ўтди. Ҳа, кутилмаган ҳолат.

11. Сариқ карточка. Иньяки Уильямс Лангледан қочиб кетаётганди, Клеман эса вазиятни рақибни йиқитиб ҳал қилди.

9. Тер Штеген бир амаллаб тўпни майдонда сақлаб қолди ва рақиб жамоа бурчак зарбаси амалга оширишига йўл қўймади.

4. Икки йил олдин "Атлетик" устози Марсельиньо Гарсия Тораль "Барселона"ни финалда мағлуб этганди. Ўшанда мутахассис "Валенсия" билан "Барселона"ни Испания Кубоги финалида таслим этган.

2. Каталония клуби бугун ўзининг одатий (кўк-анорранг) либосида, Бильбао жамоасининг формаси бироз ўзгача. "Атлетик" одайтий қизил-оқ футболка, бироқ оқ шортларда майдонга тушган.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Барселона – Атлетик 2:3

Гол: Гризманн 40, 77 - Де Маркос 42, Вильялибре 90, Уильямс 94.

18 январь, 01.00, "Ла Картуха"

Барса: Тер Штеген, Дест, Араухо, Лангле, Алба, Бускетс, Де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Атлетик: Унаи Симон, Капа, Йерай Алварез, Иниго Мартинез, Баленсиага, Де Маркос, Дани Гарсия, Венседор, Икер Муниаин, Раул Гарсия, Уильямс.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика