"Барселона" Аспиликуэтани сотиб олади, фақат...

Mirjalol Normatov
27 июл 2022, 22:35
"Барселона" ҳали ҳам "Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэтани таркибига қўшиб олишни истамоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Каталония клуби 32 ёшли футболчи борасида "Челси" билан алоқага чиққан. Аммо "кўклар" бош мураббийи Томас Тухель ҳимоячини таркибда қолишини истамоқда.

"Барселона" Сесарни сотиб олади, бунинг учун клуб энг аввало Жюль Кунде трансфер ишларини якунлаши керак.

Олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, Кунде яқин кунлар ичида "Барселона" футболчисига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano