UZ

"Барселона" асосий футболчилари билан хайрлашишга тайёр Янгиликлар

"Барселона" асосий футболчилари билан хайрлашишга тайёр

Ҳамма нарса уларга таклиф қилинаётган пулларга боғлиқ бўлади.

“Барселона” яхши таклифлар бўлса, 3 нафар футболчисини сотишга тайёр. Бу ҳақда журналист Хосе Альварес Гайя хабар бермоқда.

Манбага кўра, ушбу рўйхатга ҳужумчи Роберт Левандовски, вингер Ансу Фати ва ҳимоячи Рональд Араухо киритилган. Каталонияликлар иккинчисини фақат катта суммага – камида 100 миллион еврога сотишга рози.

Қолаверса, ҳимоячи Жюль Кунденинг келажаги ҳам ноаниқ. ОАВ хабарига кўра, франциялик футболчи мураббий ундан нотўғри йўналишда фойдаланаётганидан норози.

Олдинроқ "Барселона" Хавига ультиматум қўйгани эълон қилинган эди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
15 фев 18:12:12
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Пахтакорга ухшаб коладими дейман Барселона хам
   
15 фев 15:26:16
Davronbek Abduvaliev
Воқеаларни бундай тус олиши яхши эмас.
   
15 фев 15:26:08
Davronbek Abduvaliev
Воқеаларни бундай тус олиши яхши эмас.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика