«Барселона» 21 ёшли футболчисининг товон пулини 200 миллион еврога оширди

Aslanov Jasurbek
13 окт 2020, 10:39
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Рональд Араухонинг товон пулини кўтариб қўйди.

Эндиликда 21 ёшли ҳимоячининг товон пули 200 миллион евро қилиб белгиланди. Уругвайлик футболчининг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжаллаган.

Араухо «Кўк анор ранглилар» сафига 2018 йилда «Бостон Ривер» жамоасидан келиб қўшилган. У бу мавсумда ҳозирча иккита учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›