"Барселона" 2016 йилдан бери "Сосьедад"га ютқазмайди

Alisher
22 авг 2022
"Барселона" "Реал Сосьедад"дан мағлубиятсиз сериясини 16 ўйингача узайтирди.

Каталонияликлар рақибни Ла Лига 2-турида 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.

"Кўк-анорранглилар" сўнгги бор 2016 йилнинг апрелида уларга ютқазишган эди – чемпионатда 0:1 ҳисобида.

Ўшандан бери жамоа 14та ғалабага эришди, жумладан биттаси 2021 йилги Испания Суперкубоги ярим финалида пенальтилар орқали, шунингдек 2та дуранг.


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru