"Барселона" 2003 йилнинг апрелидан бери илк бор ўз майдонида кетма-кет иккита ўйинда мағлуб бўлди. Ўшанда ҳатто Гави туғилмаганди

Alisher
19 апр 2022, 11:25
Кеча, Ла Лига 32-тур доирасидаги "Барселона" - "Кадис" (0:1) ўйини бўлиб ўтди.

Каталонияликлар бу ўйиндан олдин уй стадионида Европа Лигаси чорак финал доирасидаги жавоб баҳсида "Айнтрахт" (2:3)га ютқазганди.

Шундай экан, "Барселона" 2003 йилнинг апрелидан бери ўз майдонида кетма-кет иккита ўйинда мағлуб бўлди. Қизиғи, ўшанда ҳаттоки ҳозирда Каталония клуби таркибида ўйнаётган Гави (2004 йил, 5 август) туғилмаган эди.

"Барселона" айни дамда Ла Лига жадвалида 60 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: therecord.com