

ESPN манбасига кўра, агар каталонияликлар мазкур икки футболчини Испания чемпионати янги мавсум илк турига қадар қайдномадан ўтказишга улгурмаса, улар жамоани тарк этишларига тўғри келади. Кристенсен ва Кесси шартномада шу каби ҳолатларда буни амалга оширишга имкон берадиган банддан фойдаланишлари мумкин.
Хави шогирдлари 1-турни 13 август (23:59)да уйда “Райо Вальекано”га қарши ўтказади.



