UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  27 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади Янгиликлар

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади

"Барселона", "Реал", ва "Ювентус" Европа Суперлигасини қайтадан бошлашга тайёр.

Бугун Европа Суперлигаси бош директори Бернд Райхарт таъсисчи клублар лойиҳанинг янги версиясини ишга туширишни хоҳлаётганини маълум қилди.

А22 янги лойиҳа Европанинг 50 дан ортиқ клублари билан улар дуч келаётган молиявий муаммолар бўйича батафсил музокаралар натижаси эканлигини айтди. Сўнгги ойларда А22 ва Европа Суперлигаси аниқ молиявий устунликка эга бўлган ва бошқа Европа лигаларига таъсири катта АПЛга ҳужум қилди.

Европа Суперлигасининг янги талқинда бир нечта давизионларга бўлиниб, доимий аъзоларсиз 60 дан 80 тагача иштирокчидан иборат бўлади. Ҳар бир жамоа мавсум давомида камида 14 та ўйин ўтказади. Ҳозирча клубларнинг дивизионлар бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот йўқ. Мусобақадан чиқиб кетиш тизими қандай бўлиши ҳам маълум эмас.

"Реал", "Барселона" ва "Ювентус" янги Европа Суперлигаси форматини ҳозирча сир сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Суперлигани ташкил этишга уриниш муваффақиятсиз якун топганди. Таъсисчи клублар қаторида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" бор эди.

Турнир ташкил этилгани эълон қилинганидан икки кун ўтиб, инглиз клублари мухлисларнинг норозилиги туфайли иштирокчилар орасидан чиқиб кетган эди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика