UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Осиё кубоги. Бугун Қувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2

"Барса" Лаутарога 5 йилга мўлжалланган битим таклиф қилди Янгиликлар

"Барса" Лаутарога 5 йилга мўлжалланган битим таклиф қилди

Мартинес "Барселона"нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсади ҳисобланади.

Каталония клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери бўйича амалий ишларни давом эттирмоқда. "La Gazzetta dello Sport" нашри журналисти Николо Скиранинг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" 22 ёшли аргентиналик ҳужумчига 2025 йилга қадар мўлжалланга шартнома ва йиллик 7 миллион евро маош (бонуслардан ташқари) таклиф қилган.

"Нерадзуррилар" футболчини қўйиб юборишни истамайди, аммо Лаутаронинг шартномасида кўрсатилган товон пули (111 млн евро) тўланса, "Интер" раҳбарияти ҳам иложсиз қолади.

Аввалроқ "Реал" ҳам Лаутарони харид қилиш вариантини фаоллатиришга тайёрлиги ва ҳужумчи учун испан грандлари орасида жиддий рақобат бўлиши ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди.

Маълумот учун, А Сериянинг жорий мавсумида 21 ўйинда майдонга тушган Мартинес 11 гол, 4та самарали узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика