"Барса" Дембелени МЮга ижарага беришни хоҳламаяпти ва уни сотишга тайёр

Alisher
2 окт 2020, 14:54
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле билан шартнома имзолашга уринмоқда.

Каталония клуби ҳам, франциялик футболчи ҳам "Юнайтед"га ижара асосида ўтишни қўллаб-қувватламаяпти ва бу манчестерликлар битимни ошириш учун кўраётган ягона вариантдир.

"Барселона" Дембелени фақатгина сотишга тайёр. Дембеле шунингдек "Манчестер Юнайтед" тўлақонли ўтишга розилик билдирган.

Каталонияликлар футболчи билан 50-60 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр. Усмон "Барса"га "Боруссия" (Дортмунд)дан 2017 йилда 130 миллион евро эвазига ўтганди.

Дембеле Каталонияда кўп жароҳатлар олмоқда - 3 йил ичида 7та мушак жароҳати. У 27 сентябрда "Барса" сафида 10 ой ичида илк бор расмий ўйинда майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com