

Каталония клуби вингерга 8 миллион евролик маош билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги келишувга таклиф қилди. Шартномада бонуслар ҳам кўзда тутилган.
24 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.
Дембеле жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.



