"Барса" 16 млн евро ва бонуслар эвазига Фирпони сотиши мумкин. Ҳимоячи "Вест Хэм" ва "Саутгемптон"га керак

Alisher
2 июн 2021, 07:52
Ҳимоячи Хуниор Фирпо "Барселона"дан кетиши мумкин.

24 ёшли ўйинчи АПЛ клубларига қизиқ. Бир неча кунлардан буён каталонияликлар билан "Вест Хэм" ва "Саутгемптон" келишишга уринмоқда.

"Барса" рози бўладиган минимал нарх бонусларсиз 16 миллион еврони ташкил этади. Эҳтимолий харидорлар шунча тўлашга рози бўлсалар, якуний қарор ҳимоячидан бўлади.

Фирпо ўтган мавсум "Барселона" таркибида Ла Лига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›