Балотелли «Монако» клуби хўжайини билан учрашди

Narzulla Saydullayev
18 апр 2016, 15:35
«Милан» ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

25 ёшли футболчи «Монако» клубининг россиялик хўжайини Дмитрий Риболовлев билан учрашди. Олдинроқ, «Милан» «Ливерпуль»га тегишли бўлган Балотеллини яна бир йилга ижарага олмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.

Марио Италия А сериясининг 17та ўйинида 1та гол урди ва 1та голли пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: theguardian.co.uk