Балотелли Берлускони жамоасига ўтишга яқин

Mirjalol Normatov
6 дек 2020, 15:28
"Интер" ва "Милан" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Марио Балотелли фаолиятини Б Серияда давом эттириши мумкин.

30 ёшли форвард "Монца" билан шартнома имзолайди. Душанба куни у клуб учун тиббий кўрикдан ўтади.

"Монца"га Сильвио Берлускони эгалик қилмоқда. У ернинг директори сифатида Адриано Галлиани ишлайди. Кристиан Брокки эса жамоа бош мураббийи ҳисобланади.

"Монца" таркибида Кевин-Принс Боатенг ва Габриэль Палетта каби футболчилар ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal