UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   2 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0

Баҳром Ҳайдаров: "Уч очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Уч очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Уч очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ўйлайманки, бир очко қўлга киритганимиз – яхши натижа. Бугун жамоаларнинг майдондаги ҳамма футболчилари фаол ҳаракат қилишди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. "Турон" охирги ўринда бораётганига қарамасдан, ўз уйида кучли ўйин кўрсатишини исботлади. 

- Мурод Бобожоновнинг жароҳати қанчалик жиддий?

- Оёғи озгина шишган. Шифокорлар ўрганиб чиқиб, хулосасини айтишади. 

- Бугун жамоангизнинг энг яхши футболчиси деб, дарвозабон Рустам Нортожиевни кўрсатсак бўладими?

- Албатта, бўлади, лекин у ўз ишини қилди. Бир нечта голли вазиятларда қутқарди. Ҳимоячиларни ҳам кўрсатса бўлади. Ярим ҳимоямиз ҳам жуда яхши ўйнади, ҳужумчи ҳам. Барча позиция эгалари яхши кўринишди.

- Турнир жадвали қуйи қисмида жиддий кураш кечмоқда. Суперлигада қолиш учун қайси жамоанинг имконияти яхшироқ?

- Ҳали бирор нарса дейиш қийин. Қуйи қисмдагилар ҳали вазифани уддалай билишмади. "Металлург", "Машъал", "Сурхон", "Андижон", "Турон"... Ҳаммада имконият бор. Охирида кўрамиз. Ўйлайманки, энг яхши имконият бизда. Худо хоҳласа буни уддалаймиз. 

 - Жамоа сардори Асрор Ғофуров қачон майдонга қайтади?

- Асрор Ғофуровда футболдан ташқари можароли жараён давом этяпти, бу ҳали ҳал бўлгани йўқ. Можаро ечими топилса, федерация кўриб чиқади. Шунинг учун аниғини айтолмайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика